Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

рад этилган. Қуръонда ҳар қандай хоҳишга эргашишдан қайтарган аниқ оятлар мавжуд. Жумладан, Оллоҳнинг ушбу сўзи:

 

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Оллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Оллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!“       [4:59]

 

Демак, муқаллиднинг муаммоси ҳақида икки мужтаҳид икки хил сўз айтса, муқаллид бу борада Оллоҳ ва расулига мурожаат қилиши керак бўлгани каби, Оллоҳ ва расули рози бўладиган кучли далилга суяниши вожиб. Оллоҳ ва расули рози бўладиган нарсага мурожаат қилиш эса ўз хоҳиш-истакларидан узоқ бўлиш демакдир. Муқаллид бир масала ҳақидаги икки сўзнинг бирини Оллоҳ ва расули рози бўлган ўлчовлар асосида ихтиёр қилиши вожиб. Муқаллид бир масалада икки хил сўзга амал қилиши мумкин эмас. Чунки улар бир-бирига зид. Бир-бирига зид икки мазҳаб ёки икки ҳукмнинг бирини муражжиҳ (ўлчов)сиз танлаш ўз хоҳиш истагидан келиб чиқишдир. Бу эса Оллоҳ ва расулига мурожаат қилишга зид. Муқаллид бир мужтаҳиддан иккинчисини ёки бир ҳукмдан бошқасини таржиҳ қилишда суянадиган ўлчовлар кўп бўлиб, уларнинг энг муҳими ва энг афзаллари билимдонроғи ва тўғри тушунишидир. Ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар: «Эй Абдуллоҳ ибн Масъуд!» - «Лаббай, эй Расулаллоҳ», жавоб берди ибн Масъуд. «Қайси инсон энг илмли эканлигини биласанми?» «Буни мендан кўра Оллоҳ ва расули яхшироқ билади», дея жавоб берди ибн Масъуд. «Энг илмли киши ҳақни тўғри кўра оладиган кишидир. Агар у киши ўзи билган нарсага амал қилишда камчиликка йўл қўйса ҳам, ёки кети билан судралиб (орқада қолиб кетса ҳам) юрса ҳам, у энг илмли киши ҳисобланади». Шунинг учун илм ва адолат билан таржиҳ қилади, чунки гувоҳнинг гувоҳлигини қабул қилишда унинг адолатли бўлиши шарт. Шаръий ҳукм олинаётганда у ҳақиқатда шаръий ҳукмлигига гувоҳлик бериш демакдир. Шунинг учун шаръий ҳукмни олишда уни ўргатаётган муаллимнинг адолатли бўлиши зарур. Бу ҳукмни истинбот қилаётган мужтаҳиднинг адолатли бўлиши зарурлиги эса маълум. Демак, шаръий ҳукмларни олаётган киши мужтаҳидми ёки муаллимми, у адолатли бўлиши шарт экан. Шу ўринда илм ҳам муражжиҳ ҳисобланади. Кимки имом Шофеъий олимроқ ва унинг ижтиҳодлари тўғрироқ деб ишонса, у Шофеъийининг мазҳабига зид бўлган мазҳабни ўз хоҳиш-истаклари асосида қабул қилиши мумкин эмас. Шунингдек, кимки Жаъфар ас-Содиқнинг мазҳабини тўғрироқ деб билса ва у кишини олимроқ деб ҳисобласа, у киши Жаъфар ас-Содиқ мазҳабига зид мазҳабни ўз хоҳишига асосланиб олиши мутлақо мумкин эмас. Аммо муқаллид ўз мазҳабига зид бўлган мазҳабнинг далили кучлилигини билса, у ўз мазҳабини эмас, балки далили кучли деб таржиҳ қилган мазҳабни олиши лозим. Таржиҳ хоҳиш-истак асосида бўлмаслиги шарт. Муқаллид бир қанча мазҳаблардан ўзига ёққан ҳукмларни териб олиши жоиз эмас. Балки, мужтаҳид икки зиддиятли далилни таржиҳ қилгани каби, муқаллид ҳам ўзидаги маълумотларни қариналар (маълумотларни тиниқлаштириб берувчи нарсалар) билан солиштириб кўриши

 

157-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260